Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Киву «Монца» устидан қозонилган йирик ғалабага баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву А Сериянинг 1-турида «Монца» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди. Учрашув Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди.

«Ҳозирча энг яхши жисмоний ҳолатда эмаслигимизни билардик ва бу борада доимий равишда ишлаяпмиз. Рақиб прессинг ва иккинчи тўплар учун курашда бизга муаммо туғдирди. Биз бундай вазиятларда секин ҳаракат қилдик.

Ўйин режасига амал қилишни истадик, аммо ҳаракатларимизда бироз таранглик ва шошқалоқлик кузатилди. Якка тартибда ҳам, жамоавий жиҳатдан ҳам техник ўткирлик етишмади. Иккинчи бўлим бошида урилган гол хотиржамлик ва аниқликни қайтариб, учрашувни назоратимизга олишимизга ёрдам берди.

Мен учун ҳар бир футболчи асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Унинг майдонга тушиши шахсий фазилатлари, рақиб, вазият ва жисмоний ҳолатига боғлиқ. Футболчиларимнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнида қандай ишлаганидан мамнунман. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, таътилдан белгиланган муддатдан олдин қайтган ўйинчиларнинг фидойилигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бу мураббий кўриши мумкин бўлган энг қадрли ҳолатдир.

Бу кўп йиллардан буён жуда юқори даражани сақлаб келаётган яхши йигитлар гуруҳи. Мен уларга ишонаман. Бизда ҳали ўсиш ва ўйинимизни яхшилаш учун катта имконият бор», — дея Кивунинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

«Интер» ўтган мавсумда 87 очко тўплаб, А Серия чемпиони бўлганди. Кейинги турда «нерадзуррилар» 30 август куни сафарда «Кальяри» билан ўйнайди.

Киритилди: 02:44, 23.08.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик