Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Компани: «Барча совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клуби устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.

Мюнхенликлар Натаниэль Браун ва Майкл Олисениг 28 ҳамда 45-дақиқаларда урган голлари эвазига ғалаба қозонди. Дортмундликларнинг ягона жавоб голини 75-дақиқада Фабиу Силва киритди.

«Ғалабадан жуда мамнунман. Олисе ва Кейн таътилдан қайтгач, бор-йўғи уч марта машғулот ўтказишга улгурганди. Шунга қарамай, улар майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Биз футбол ўйнаган даврда таътилдан уч-тўрт килограмм ортиқча вазн билан қайтардик. Ҳозир эса футболчиларнинг шахсий мураббийлари бор. Шунинг учун улар мавсумга тайёргарликни ажойиб жисмоний ҳолатда бошлайди.

Нене, яъни Натаниэль Браун ҳамда Сайбари бу мавсум бизга катта фойда келтиради. Кейинроқ сафга қайтиши кутилаётган Ленни, яъни Леннарт Карл, Мусиала ва Гнабри ҳам бор.

Бугун жамоа катта куч ва шижоат билан ҳаракат қилди, ҳар бир тўп учун курашди. Айримлар ўтган мавсумдаги муваффақиятдан кейин натижаларимиз пасайишини кутаётган бўлиши мумкин. Аммо биз қўлга киритилган ютуқлар билан чекланиб қолмаймиз ва барча совринларни ютишга ҳаракат қиламиз», — дея Компани сўзларини Bayern & Germany нашри келтирди.

«Бавария» 28 август куни Бундеслиганинг янги мавсумини «Штутгарт»га қарши уй учрашуви билан бошлайди.

Киритилди: 02:56, 23.08.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик