«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираоланинг иш услуби ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик мутахассис ёз бошида Арне Слот ўрнини эгаллаб, «қизиллар» бош мураббийига айланганди.
«Ираола шиддатли футбол кўришни истайди. Жуда кўп ишладик, кўплаб машғулотлар ва тактик дарслар ўтказдик. Назорат учрашувлари эса кам бўлди. Умуман олганда, мавсумолди тайёргарлик жараёни яхши ўтди.
Мураббийнинг талаби жуда аниқ: курашиш, югуриш ва нафақат расмий ўйинларда, балки машғулотларда ҳам ғалаба қозониш керак. Ҳеч қачон тўхтамаслик, шу билан бирга жараёндан завқ олиш лозим», — деди ван Дейк Men in Blazers билан суҳбатда.
«Ливерпуль» Премьер-лиганинг 1-тури доирасида якшанба куни сафарда «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.













