Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

39 ёшли Мауро Сарате «Велес»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Ўтмишда Италиянинг турли клублари сафида ҳаракат қилган аргентиналик тажрибали ҳужумчи Мауро Сарате ватанига қайтиб, «Велес» билан шартнома имзолади. Айни пайтда футболчи 39 ёшда.

ESPN маълумотига кўра, Сарате ўзига жуда яхши таниш бўлган клубга қайтди. У аввал «Велес» сафида икки хил даврда жами олти йил тўп тепган.

«Мухлислар гуруҳидаги жуда яхши танийдиган йигитларимдан бири мен билан саломлашди. У мени уйга қайтганим билан табриклади. Бу сўзлар менга жуда қаттиқ таъсир қилди», — деди Сарате ватанига қайтгач, аэропортдаги дастлабки дақиқалари ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Саратенинг «Велес»гача бўлган сўнгги клуби Италиянинг «Козенца» жамоаси эди. У мазкур клуб сафида 2023 йилда ўйнаган.

Киритилди: 08:19, 23.08.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик