«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн клуб билан шартномасини узайтириш бўйича кутилаётган музокаралар ҳақида гапирди.
Англиялик футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Энди янги келишув шартларини муҳокама қилиш қолган.
«Жорий ва келаси ҳафтада музокара ўтказамиз. Бу очиқ муҳокама бўлади. Ҳеч ким шошилмаяпти ёки хавотирга тушмаяпти.
Ҳозир бутун эътиборимни жамоа ва янги мавсумга қаратганман. Шартнома бўйича музокаралар жамоатчиликдан холи тарзда олиб борилади. Айтишга арзийдиган янгилик пайдо бўлса, барчасидан хабар топасиз», — деди 33 ёшли ҳужумчи.
Кейн бу фикрларни «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган Германия Суперкубоги учрашувидан кейин билдирди.
Гарри Кейн 2023 йил июль ойидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













