Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

МЛС. Месси гол урган ўйинда «Интер Майами» ўз майдонида мағлуб бўлди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасида ўз майдонида «Торонто»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

59-дақиқада «Торонто» ҳужумчиси Жошуа Саржент ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, меҳмонлар форварди Деррик Этьен жамоасининг иккинчи голини киритди.

83-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва баҳснинг якуний натижасини ўрнатди — 1:2.

Месси кетма-кет иккинчи учрашувда самарали ҳаракат қайд этди. У аввалги баҳсда «Нэшвилл»га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширганди. Ўша учрашув «Интер Майами»нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

«Интер Майами» 21 та учрашувдан кейин 39 очко билан МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. 24 очкога эга «Торонто» эса 10-поғонада жойлашган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:52, 23.08.2026.
Ўқилди: 1568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик