Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Компани мураббийлик фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Венсан Компани мураббийлик фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди.

Бельгиялик мутахассис бошчилигидаги «Бавария» Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.

Ўтган мавсумда Компани «Бавария» билан Германия чемпионати ва мамлакат Кубогида зафар қучган. Ундан аввалги мавсумда эса мюнхенликлар Бундеслига ва Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.

Шу тариқа, Германия Суперкубогидаги навбатдаги муваффақият Компани учун «Бавария» бош мураббийи сифатидаги яна бир соврин бўлди. Мюнхен клуби эса ушбу мусобақада кетма-кет иккинчи йил ғолиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Компани 2022/23 йилги мавсумда «Бёрнли»ни Англиянинг иккинчи дивизиони — Чемпионшип ғолиблигига олиб чиққан.

Киритилди: 13:30, 23.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик