Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК

«Манчестер Юнайтед» Льюис Холл учун 80 миллион евродан ортиқ тўлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Ньюкасл»нинг чап қанот ҳимоячиси Льюис Холл учун янги таклиф тайёрламоқда. 21 ёшли англиялик футболчи ушбу позицияни кучайтириш учун манкунианликларнинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Ньюкасл» Холлни қўйиб юбориш ниятида эмас ва унинг трансфери учун чап қанот ҳимоячилари орасида рекорд миқдордаги маблағни талаб қилиши мумкин.

Ҳозиргача ушбу позициядаги энг қиммат трансферлардан бири 2019 йилда қайд этилган. Ўшанда «Бавария» Люка Эрнандес учун «Атлетико»га 80 миллион евро тўлаган эди.

Холлнинг ўзи «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Манчестер Юнайтед» футболчи учун 80 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёрми ёки камроқ сумма билан чекланадими — ҳозирча номаълум.

Агар «МЮ» Холл трансфери бўйича келишувга эриша олмаса, клубда бешта муқобил номзод бор. Улар — «Расинг»дан Хорхе Салинас, «РБ Лейпциг»дан Давид Раум, «Барселона»дан Алехандро Бальде, «Фулхэм»дан Антони Робинсон ва «Борнмут»дан Адриен Трюффер.

Киритилди: 16:39, 23.08.2026.
Ўқилди: 1359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик