Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Флик Бальдени «Эльче»га қарши ўйин қайдномасига киритмади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» якшанба куни кечқурун Ла Лига доирасида сафарда «Эльче»га қарши майдонга тушади. Каталония клуби учрашув учун қайдномасини эълон қилди ва ундан ҳимоячи Алехандро Бальде жой олмади.

Журналист Жерар Ромеронинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Бальде жамоа билан ўйинга йўл олишга тайёр эди. Бироқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик бир кун аввал футболчига унинг учрашув қайдномасига киритилмаслигини маълум қилган. Бу немис мутахассисининг қарори бўлган.

Аввалроқ ОАВда 22 ёшли Бальде ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар «Барселона»ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Transfermarkt портали испаниялик ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

«Эльче» — «Барселона» учрашуви Тошкент вақти билан 25 августга ўтар кечаси соат 00:30 да бошланади.

Киритилди: 16:43, 23.08.2026.
Ўқилди: 633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик