Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи - Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Винисиус ҳакамнинг қарори устидан киноя қилди: «Бу Винига сариқ карточка!»

Баҳо:
+ | -

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Эспаньол» ярим ҳимоячиси Алекс Калатрава уни орқасидан тепгани, аммо ҳакам испаниялик футболчини жазоламаганини киноя билан қарши олди.

Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган «Эспаньол» — «Реал» учрашувининг 3-дақиқасида каталонияликлар ярим ҳимоячиси рақибини йиқитди ва шундан сўнг унинг орқасидан оёғи билан тепди. Баҳс «Реал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув бош ҳаками Хосе Мария Санчес Мартинес 26 ёшли испаниялик футболчини ушбу ҳаракати учун жазоламади.

Собиқ ҳакам Павел Фернандеснинг фикрича, Калатравага бу эпизод учун қизил карточка кўрсатиш мумкин эди.

Футболчининг ўзи эса ўйиндан кейин вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

«Мен тўпга ўйнамоқчи эдим, аммо тўп у ерда йўқлигини кўрганимдан кейин тўхташга ҳаракат қилдим. Ҳакам ва VAR ҳам буни тушунди. Бу ўйин эпизоди эди», — деди Калатрава.

Винисиус эса ижтимоий тармоқда мазкур вазият акс этган видеони қайта улашиб, кинояли тарзда:

«Бу Винига сариқ карточка!!!!» — деб ёзди.

Киритилди: 17:11, 23.08.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик