Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Ливерпуль» ЖЧ-2026да 4 та гол урган футболчига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Сенегал терма жамоаси ва «Кристал Пэлас» вингери Исмоила Саррга қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар 28 ёшли футболчи учун «Галатасарой» билан рақобатлашиши мумкин. Туркия клуби бош мураббийи Саррни ўз жамоасида кўришни жуда истамоқда. Бу ҳақда журналист Невзат Диндар X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Кристал Пэлас» футболчини сотишни истамаяпти, аммо Саррнинг ўзи «бургутлар» сафини тарк этиш ниятида.

Сарр ЖЧ-2026да Сенегал терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳужумчи мусобақада 4 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди.

Ўтган мавсумда Сарр «Кристал Пэлас» сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Саррнинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:16, 23.08.2026.
Ўқилди: 1960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик