Кириш Регистрация

«Рома» футболчисини «Милан»га таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик вингер Матиас Соуле яқин кунларда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

23 ёшли футболчи энди «Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини режаларида асосий фигура ҳисобланмайди.

Манба маълумотига кўра, Соуленинг номзоди воситачи орқали яна «Милан»га таклиф қилинган. «Россонерилар» айни пайтда шунга ўхшаш профилдаги футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда ва аргентиналик вариантни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, музокараларни бошлаш учун Рубен Аморимнинг қарори керак. Агар мураббий розилик берса, «Милан» Соуленинг эҳтимолий трансфери бўйича «Рома» билан музокараларни бошлаши мумкин.

Соуле 2024 йилда «Ювентус»дан «Рома»га ўтган. Аргентиналик футболчи бундан аввал «Фрозиноне» сафида ижара асосида ҳам тўп тепган.

Ўтган мавсумда вингер 42 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:23, 23.08.2026.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик