Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

АПЛ. "Ливерпуль" 90+9-дақиқадаги пенальти эвазига "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл Юнайтед" — "Ливерпуль" учрашуви якунланди. "Сент-Жеймс Парк" стадионида ўтган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Энтони Эланга ҳисобни очиб, "Ньюкасл"ни олдинга олиб чиқди.

55-дақиқада Коди Гакпо жавоб голини киритиб, "Ливерпуль" учун ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан уч дақиқа ўтиб, Жо Уиллок "Ньюкасл"нинг иккинчи голини урди — 2:1.

"Ливерпуль" мағлубиятдан учрашувга қўшиб берилган вақтда қутулиб қолди. 90+9-дақиқада Доминик Собослаи пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Ўтган мавсумда "Ньюкасл Юнайтед" 49 очко билан АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаган. "Ливерпуль" эса 60 очко тўплаб, мавсумни 5-поғонада якунлаган.

Кейинги турда "Ньюкасл" 29 август куни сафарда "Тоттенхэм"га қарши ўйнайди. "Ливерпуль" эса шу куни ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 23.08.2026.
Ўқилди: 433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик