Франция Лига 1 чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Гавр" — "Монако" учрашуви якунланди. "Осеан" стадионида ўтган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 14-дақиқада урилди. "Монако" ҳимоячиси Эрик Дайер рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ўтган мавсумда "Монако" Франция чемпионатида 34 та ўйиндан 54 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаган. "Гавр" эса 35 очко билан 14-поғонадан жой олган.
Кейинги турда "Гавр" 29 август куни сафарда "Лион"га қарши майдонга тушади. "Монако" эса 30 август куни ўз майдонида "Марсел"ни қабул қилади.













