Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Хуммельс Вирцдан АПЛда 30 дан ортиқ голли ҳаракат кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Матс Хуммельс "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг Англия Премьер-лигасида муваффақиятли мавсум ўтказишига ишонмоқда.

"Ньюкасл"га қарши 1-тур учрашуви арафасида Хуммельс ижтимоий тармоқларда Вирц ҳақида шундай фикр билдирди:

"Бу мавсумда Вирц чемпионатда 25 тадан ортиқ самарали ҳаракат қайд этади. Ҳатто 30 тадан ҳам кўпроқ, дердим".

Вирц "Байер"дан "Ливерпуль"га 125 миллион евро эвазига ўтганидан кейинги дебют мавсумида АПЛда 33 та ўйинда 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Бундеслигада эса унинг кўрсаткичлари анча юқори бўлган. 2023/24 йилги мавсумда Вирц 11 та гол ва 12 та ассист билан жами 23 та самарали ҳаракат қайд этган. Кейинги мавсумда ҳам у худди шу натижани такрорлаб, 10 та гол ва 13 та голли узатма амалга оширган.

Агар Вирц Хуммельснинг прогнозини амалга оширса, у АПЛ тарихидаги немис футболчилари орасида янги рекорд ўрнатиши мумкин. Ҳозирда энг яхши натижа Юрген Клинсманнга тегишли — у 1994/95 йилги мавсумда "Тоттенхэм" сафида 20 та гол урган ва 11 та голли узатма берган.

Киритилди: 02:42, 24.08.2026.
Ўқилди: 186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик