Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

"Милан" ва "РБ Лейпциг" Нкунку трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

"РБ Лейпциг" "Милан" ҳужумчиси Кристофер Нкункуни ўз сафига қайтаришга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, клублар 28 ёшли француз футболчисининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. "Лейпциг" Нкункуни 3,5 миллион евро эвазига ижарага олади ва кейинчалик уни қарийб 30 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Энди томонлар ҳужжатларни расмийлаштириши қолган.

Футболчининг ўзи аввалроқ собиқ клубига қайтишга розилик билдирган.

Нкунку 2019-2023 йиллар давомида "РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилган. У немис клуби сафида барча мусобақаларда 172 та учрашув ўтказиб, 70 та гол урган ва 56 та голли узатма амалга оширган.

2023 йилда француз "Челси"га кўчиб ўтди, 2025 йилдан эса "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Энди Нкунку уч йиллик танаффусдан сўнг "Лейпциг"га қайтиши кутилмоқда. 

Киритилди: 02:45, 24.08.2026.
Ўқилди: 187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик