Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Симеоне Альварес атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Вильярреал"га қарши Ла Лига 2-туридан кейин ҳужумчи Хулиан Альварес атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Аргентиналик футболчи 66-дақиқада захирадан майдонга тушди. "Метрополитано"даги мухлислар уни исми эълон қилинганида, қизиш машқлари пайтида ва майдонга тушганида ҳуштакбозлик билан қарши олди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан кейин Альварес жамоадошлари билан бирга трибунадаги мухлисларга миннатдорлик билдириш учун қолмади ва кийиниш хонасига йўл олди. Симеоненинг айтишича, бу футболчининг шахсий қарори эмас, балки клуб томонидан қабул қилинган чора бўлган.

"Клубдагилар менга Хулианни трибуналарга яқинлаштирмасликка қарор қилинганини айтишди. Уни мухлислардан узоқлаштириб, кийиниш хонасига юбориш клубнинг қарори эди.

Агар соврин ютишни истасак, бирдам бўлишимиз керак. Бизга ҳужумчилар, муҳим ҳужумчилар керак ва уларни асрашимиз лозим", — деди Симеоне.

Альваресга нисбатан мухлисларнинг норозилиги унинг ёзда "Атлетико"ни тарк этиш истагини билдиргани билан боғлиқ. Хусусан, аргентиналик форварднинг "Барселона"га ўтиш истаги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу тариқа, "Атлетико" мавсумдаги дастлабки икки турдан кейин илк очкосини қўлга киритди. "Вильярреал"га қарши баҳсда мадридликлар Робин Ле Норманнинг четлатилишидан кейин ўн киши бўлиб қолганига қарамай, Жулиано Симеоненинг кечки голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Киритилди: 02:50, 24.08.2026.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик