Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Барселона» 13 йилдан бери бундай йирик ғалаба билан мавсумни бошламаганди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионатининг янги мавсумини ажойиб тарзда бошлади. Ҳанси Флик шогирдлари сафарда «Эльче» дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Маълум бўлишича, бу «Барселона»нинг Ла Лигадаги мавсумнинг дастлабки учрашувида сўнгги 13 йил ичида қайд этган энг йирик ғалабаси бўлди.

Каталонияликлар бундан ҳам яхшироқ натижани 2013 йилда қайд этган. Ўшанда «Барселона» Испания чемпионатининг илк турида «Леванте»ни 7:0 ҳисобида тор-мор этганди. Бироқ ўша мавсум якунида чемпионлик «Барселона»га эмас, Мадриднинг «Атлетико» клубига насиб қилган.

«Барселона» Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Атлетик»ни қабул қилади. Учрашув 27 август, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:08, 24.08.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик