«Астон Вилла» Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини ўта омадсиз бошлади. Унаи Эмери жамоаси сафарда «Брайтон»га 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Учрашувдан кейин «Астон Вилла» сардори Жон Макгинн жамоа мухлисларидан бундай натижа учун узр сўради.
«Аслида, ўйинни жуда яхши бошладик ва ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятига ҳам эга бўлдик. Аммо энг юқори даражада битта хатонинг ўзи етарли бўлади. Биз ўтказиб юборган голлар жуда аламли бўлди. Мухлисларимиздан узр сўраймиз. Сафар ўйинига бориш улардан кўп вақт ва маблағ талаб қилади», — деди Макгинн.
«Астон Вилла»ни кейинги турда яна бир жиддий синов кутиб турибди. Бирмингемликлар «Арсенал»га қарши майдонга тушади.













