«Ньюкасл» «Манчестер Сити» таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес трансфери бўйича музокараларда сезиларли олдинга силжишга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, клублар ўзаро келишувга жуда яқин турибди. «Қарғалар» жорий ҳафтанинг бошида шартнома билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиб, трансферни якунлашни режалаштирмоқда.
24 ёшли испаниялик футболчининг трансфер қиймати 40 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Гонсалес 2026/27 йилги мавсумда Англия Суперкубоги доирасида «Арсенал»га қарши учрашувда майдонга тушишга улгурди. Ярим ҳимоячи ушбу баҳсда гол ёки голли узатма қайд этмади, «Манчестер Сити» эса 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.













