«Лацио»нинг собиқ испаниялик ярим ҳимоячиси Луис Альберто профессионал фаолиятини якунлаган Чиро Иммобиле ҳақида фикр билдирди. Италиялик ҳужумчи фаолияти давомида тўрт марта А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлган.
Луис Альберто бир неча йил давомида «Лацио»да бирга тўп сурган собиқ жамоадошига юксак баҳо берди.
«Биргаликда ўтказган ажойиб лаҳзаларимиз ҳеч қачон унутилмайди — биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши вақт ўтказдик. Клуб тимсолига айланган футболчи билан бир майдонда тўп суриш ажойиб эди. Чиро — афсона ва у абадий афсона бўлиб қолади. Ўша жамоа катта муваффақиятларга эришди», — деди Луис Альберто.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Иммобиле Франциянинг «Париж» клубидаги мавсумидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлади. Унинг профессионал футболдаги фаолияти 17 йил давом этди.













