"Вольфсбург" дарвозабони Камиль Грабара фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 27 ёшли польшалик футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Ювентус" ва "Вольфсбург" ўртасида музокаралар илғор босқичда. Томонлар футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишув устида ишламоқда. Грабаранинг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга розилик берган.
"Ювентус" Грабарани захира дарвозабони сифатида кўрмоқда. Айни пайтда Маттиа Перин "Палермо"га ўтишга яқин турибди.
Грабара 2024 йил ёзидан буён "Вольфсбург" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/26 йилги мавсумда Бундеслигада 32 та учрашувда майдонга тушган.













