Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Айюб Буадди "Манчестер Сити"га ўтиб, АПЛ рекордини янгилайди

Баҳо:
+ | -

"Лилль" ярим ҳимоячиси Айюб Буадди "Манчестер Сити"га ўтиб, Англия Премьер-лигаси тарихида янги трансфер рекордини ўрнатиши кутилмоқда.

Sky Sports маълумотига кўра, "шаҳарликлар" 18 ёшли футболчи трансфери бўйича "Лилль" билан келишувга эришган. Битимнинг кафолатланган қисми 95 млн еврони ташкил этади, яна 5 млн евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.

Шу тариқа, Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси АПЛ тарихидаги энг қиммат ўсмир футболчига айланади.

Ҳозирга қадар мазкур рекорд Лени Йорога тегишли эди. "Манчестер Юнайтед" 2024 йилда уни "Лилль"дан 62 млн евро ва 8 млн евро миқдоридаги бонуслар эвазига харид қилганди.

Буаддининг "Манчестер Сити"га трансфери умумий ҳисобда 100 млн еврогача етиши мумкин. 

Киритилди: 10:27, 24.08.2026.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик