Италия А Сериясида бугун, 24 август куни 2026/27 йилги мавсум 1-турининг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади. Турнинг якуний кунида иккита баҳс ўтказилиши режалаштирилган.
Дастлаб «Болонья» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилади. Куннинг яна бир қизиқарли учрашувида «Рома» «Фиорентина»га қарши баҳс олиб боради.
Италия А Серияси. 1-тур
24 август
«Болонья» — «Лацио»
Бошланиши: 21:30 (Тошкент вақти)
«Рома» — «Фиорентина»
Бошланиши: 23:45 (Тошкент вақти)
Ушбу икки учрашувдан сўнг Италия чемпионатининг дастлабки турига якун ясалади. Кейинги тур баҳслари 28 август куни старт олади.













