Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Атлетико» президенти: «Альваресни ҳеч қачон сотмоқчи бўлмаганмиз»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» президенти Энрике Сересо ҳужумчи Хулиан Альвареснинг мавсум бошида икки марта асосий таркибдан жой олмагани ва унинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Мадрид клуби раҳбарининг таъкидлашича, ёз давомида аргентиналик футболчининг эҳтимолий трансфери ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган бўлса-да, «Атлетико» уни сотишни режалаштирмаган.

«Тингланг, менимча, Хулиан Альварес ҳақида доимий саволлар берилган анча мураккаб ёздан кейин фақат бир нарсани айтиш мумкин: у «Атлетико» Мадрид футболчиси.

У доимо «Атлетико» футболчиси бўлган ва биз уни ҳеч қачон сотмоқчи бўлмаганмиз. У жамоамиз аъзоси ва мураббий ихтиёрида. Мураббий уни истаган пайти майдонга тушириши мумкин.

Менимча, «Барселона» вазиятга мос ҳаракат қилмади ва бундай ҳолатларда одатда қилиниши керак бўлган ишни амалга оширмади», — деди Сересо.

Альварес 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан «Атлетико»га 75 млн евро ва яна 20 млн евро миқдоридаги бонуслар эвазига кўчиб ўтган. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда аргентиналик ҳужумчи «Атлетико» сафида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 12:55, 24.08.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик