«Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд марҳум дўсти ва собиқ жамоадоши Диогу Жотанинг фожиали ўлимидан сўнг қандай аҳволни бошдан кечиргани ҳақида очиқ гапирди. Португалиялик футболчи 2025 йилнинг 3 июль куни Испанияда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этган эди.
«Ўйлайманки, бунинг энг қийин томони — ҳаммасини ёлғиз ўзинг бошдан кечириш эди. Уни яқиндан билганларнинг барчаси биргаликда жам бўлишди. Жуда оғир эди, чунки шундан кейин ҳам ўйнашни давом эттиришга тўғри келди, улар эса узоқда эдилар. Лекин «Энфилд»га қайтиб, гул қўйиш имконияти менга барчасини англаб етишга ёрдам берди», — деди футболчи.
Таъкидланишича, фожиа содир бўлган пайтда Трент клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида АҚШда эди.













