«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг «Эспаньол»га қарши учрашувдаги нисбатан паст кўрсаткичларидан хавотирда эмас.
Португалиялик мутахассис бразилиялик ҳужумчини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди. Мураббийнинг фикрича, бир учрашувдаги муваффақиятсиз ўйин унинг жамоадаги мавқеига таъсир қилмайди.
Моуриньо, шунингдек, рақиблар Винисиусга нисбатан қўпол ўйнаши ва уни мунтазам равишда ҳиссий жавоб қайтаришга ундашини таъкидлади. Шу билан бирга, мураббий футболчи ҳам ўз ҳиссиётларини назорат қилиши кераклигини айтди
Мадридликлар мазкур баҳсда Жуд Беллингем ва захирадан майдонга тушган Карлос Эспининг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.













