«Арсенал» ва «Ал-Ҳилол» ўртасида Габриэл Мартинеллининг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичга етди, деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ «канонирлар» вингер учун 60 миллион евро атрофида маблағ олишни истаётгани, футболтнинг ўзи эса Саудия клубига ўтишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Ҳозирда томонлар 50-55 миллион фунт миқдоридаги сумма юзасидан келишувни муҳокама қилмоқда. Лондон клуби ушбу таклифни қабул қилиб, Мартинеллини сотишга тайёр.
Ўйинчининг шахсий шартлари бўйича музокаралар давом этмоқда, тез орада бразилиялик футболчи якуний қарорга келади.
Ўтган мавсумда Мартинелли клуб сафидаги 53 та ўйинда 10 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. ЖЧ-2026 да эса у 4 та ўйинда 1 та гол урди.













