"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес "Ньюкасл"га ўтишга яқин.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "ҳаккалар" ва "Манчестер Сити" футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. "Ньюкасл" 47 миллион фунт тўлайди, яна 3 миллион фунт турли бонуслар кўринишида назарда тутилган.
Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик берган. Кутилишича, Гонсалес "Ньюкасл"нинг спорт лойиҳасида муҳим ўрин тутади.
Гонсалес "Манчестер Сити" таркибида икки мавсум ўтказди. У Англия Премьер-лигасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.













