«Ноттингем Форест» «Челси» ҳужумчиси Лиам Делапни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.
Инсайдер Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, клублар трансфер шартлари бўйича келишувга яқин турибди ва музокаралар ҳал қилувчи босқичга кирган.
«Ноттингем Форест» ҳали 23 ёшли футболчининг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишиб олмаган. Бироқ клуб Делапнинг талабларидан хабардор ва уларни қондиришда муаммо бўлмаслигига ишонмоқда.
Агар музокаралар режадагидек давом этса, ҳужумчи яқин вақт ичида тиббий кўрикдан ўтиб, трансферни якунлаши мумкин.
«Челси» Делапни ўтган йили «Ипсвич»дан 35,5 миллион евро эвазига харид қилган эди. Transfermarkt ҳозирда футболчининг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.













