Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

«Андижон» «Хоразм»га қарши ғалабали сериясини давом эттирадими? (Превью)

Баҳо:
+ | -

«Бобур Арена»да яна катта футбол байрами. Суперлиганинг 19-турида «Андижон» жамоаси «Хоразм»ни қабул қилади.

Ушбу клубларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашуви 1996 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда «Хоразм» «Динамо Урганч», «Андижон» эса «Наврўз» номи билан иштирок этган. Илк баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.

Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 19 марта ўзаро тўқнаш келишган. «Андижон» 11 та, «Хоразм» 4 та ғалабага эришган. Яна 4 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 40:19, «Андижон» фойдасига.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Урганчда ўтказилган учрашувда «Андижон» 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган. Ўша баҳсда Андроникашвили, Иминов ва Черан гол урган.

«Андижон» ўз майдонида «Хоразм»ни сўнгги бор 2025 йилда мағлуб этган — 3:2. Қизиғи, ўша йили андижонликлар сафарда ҳам рақибини худди шу — 3:2 ҳисобида таслим қилган.

Жамоаларнинг сўнгги 5 та ўзаро учрашуви:

04.05.2026. «Хоразм» — «Андижон» — 0:3
21.11.2025. «Андижон» — «Хоразм» — 3:2
26.06.2025. «Хоразм» — «Андижон» — 2:3
16.11.2022. «Андижон» — «Хоразм» — 3:1
16.10.2022. «Хоразм» — «Андижон» — 0:1

Жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоб 2006 йил 19 август куни қайд этилган. Ўшанда «Андижон» «Хоразм»ни 7:1 ҳисобида тор-мор келтирган.

Айни пайтда Суперлига турнир жадвалида «Андижон» 24 очко билан 9-ўринда, «Хоразм» эса 20 очко билан 11-поғонада бормоқда.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:27, 25.08.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик