Тошкентда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Фаластин ўсмирлар терма жамоаси кеча Аммон шаҳрида иорданиялик тенгдошлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Учрашувда Иордания ўсмирлар терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фаластин бош мураббийи Айман Отсек саралаш ўйинлари бошлангунига қадар жамоа янада яхшироқ тайёргарликка эга бўлишини таъминлаб ўтди.
"Жамоа яқин кунларда янада яхшироқ ўйнаши керак. Айрим жиҳатларимизни кучайтира олсак, яхши натижаларга эришамиз. Футболчилар ўртасидаги ўзаро тушунувчанликни ошириш учун барча ишни қиламиз", дейди бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Жар" стадионида ўтадиган саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Фаластин ва Яман терма жамоалари иштирок этишади.
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш.
"В" гуруҳи. Тошкент, "Жар".
25 сентябрь, чоршанба. 16:00
Яман - Фаластин
27 сентябрь, жума. 16:00
Фаластин - Ўзбекистон
29 сентябрь, якшанба. 16:00
Ўзбекистон - Яман