Мадриднинг «Реал» ва «Валенсия» клубларининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес Винисиус Жуниор ҳақида қаттиқ танқидий фикр билдирди. Унинг фикрича, бундай характердаги футболчини ҳеч бир жамоа ўз сафида кўришни истамайди.
«Бу ёз курашларга бой бўлди. Унинг шартномасида яна бир йил қолганди — уни ё сотишарди, ё йўқ. Унинг футболда жамоага берган фойдаси ва олаётган нарсалари солиштирилди. Ва нима бўлганини биласизми? Ҳеч ким уни хоҳламади», — дея Канисареснинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус 2019 йилдан буён Мадриднинг «Реал» клуби сафида тўп суриб келмоқда.













