«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Италия чемпионати 1-тури доирасида ўз майдонида «Фиорентина» устидан қозонилган ғалабани изоҳлади (4:0).
«Мен ўйнашни жуда ҳам хоҳлаган эдим, чунки таътил пайтида тўпга тегмаган эдим. Мухлисларимиз учун мавсумни яхши бошлаш ажойиб бўлди; жамоада қолиш истаги олдиндан бор эди, ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Шунинг учун бу ерда, мана шу инсонлар ва мураббий учун яна майдонга тушиш мақсадида бор кучимни бердим. Умид қиламанки, Мален ўтган йилгига қараганда кўпроқ гол ура олади ва бизни юқори чўққига олиб чиқади. Учинчи ўринни янада яхшилаш мумкин, олдинда яна иккита юқори поғона бор», — деди 32 ёшли аргентиналик футболчи DAZN нашрига.
«Фиорентина»га қарши баҳсда ҳужумчи Дониэлл Мален хет-трик қайд этди, унинг барча голларига Дибала ассистентлик қилди.













