Кириш Регистрация

Унаи Эмери: «Ҳар бир хатомиз гол билан якунланди»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Брайтон»га қарши кечган ва 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин ҳақида фикр билдирди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, бирмингемликлар биринчи бўлимда бир қатор хатоларга йўл қўйган ва рақиб улардан унумли фойдаланган.

«Оғир ўйин бўлди, айниқса 20–25 дақиқа жуда қийин кечди. Хатоларга йўл қўйдик. Биз жамоани шакллантиряпмиз ва бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкин. Аммо бугун омад ҳам биз томонда эмасди, чунки ҳар бир хатомиз гол билан якунланди. Биринчи бўлимда тўртта гол ўтказиб юбордик — бу ақл бовар қилмас оралиқ бўлди», — деди Эмери.

Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасидан бошлаб Жоау Гомес майдондан четлатилгач, «Астон Вилла» ўн киши бўлиб ҳаракат қилди. Шунга қарамай, Эмери футболчиларининг кейинги ҳаракатларидан мамнун қолган.

«Футболчилар ажойиб реакция кўрсатишди. Биз хотиржамликни сақлаш ва ўйиндаги тузилмамизни йўқотмасликка ҳаракат қилдик», — деди мутахассис.

Киритилди: 07:31, 25.08.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик