Португалия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Бруну Алвеш мамлакат футбол федерациясида иш бошлади. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, у миллий терма жамоалар тузилмасида фаолият олиб боради ва Португалия термаси бош мураббийи Жорже Жезуш, шунингдек, терма жамоалар учун масъул ижрочи директор Лоуренсу Коэлью билан яқин ҳамкорлик қилади. Федерация Бруну Алвешнинг аниқ лавозими номини маълум қилмаган.
44 ёшли собиқ футболчи бунга қадар «Риу Аве» клубида техник директор лавозимида ишлаб келаётганди.
Бруну Алвеш Португалия терма жамоаси сафида 96 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган. У миллий жамоа билан 2016 йилда Европа чемпиони бўлган.













