Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Невилл «Челси» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
24 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Фулхэм»га қарши баҳсда жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Палмер бир гол урди ва бир голли узатмани амалга оширди.
«Эҳтимол, Жаҳон чемпионати-2026 учун терма жамоа таркибига кирмагани Палмер билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши воқеадир. Балки фаолияти пасайишга юз тутган пайтда бу унга яхши туртки бергандир.
Ҳаётда ҳар куни иштиёқни сақлаб қолиш кераклигини ўзингга эслатиб туриш муҳим. Футболчи фаолиятида форма йўқоладиган ва ҳамма нарса аввалгидек осон бўлмай қоладиган даврлар бўлади. Бу сафар эса биз яна аввалги Палмерни кўрдик. Бу ақлбовар қилмас эди», — деди Невилл Sky Sports эфирида.
Ўтган мавсумда Палмер АПЛ доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.













