Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Челси» Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»га сотишга тайёр — битта шарт бор

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ҳамон АПЛнинг бошқа бир вакили — «Манчестер Сити» қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, «Манчестер Сити» раҳбарияти юлдуз футболчини харид қилиш бўйича расмий таклиф тайёрламоқда. Клуб Фернандесни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

«Челси» эса таклиф қилинадиган товон пули миқдори клубни қаноатлантирса, Энцо билан хайрлашишга тайёр. Аввалроқ Лондон клуби Фернандесни 140 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабар берилган эди.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақалар доирасида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:06, 25.08.2026.
Ўқилди: 1663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик