"МЮ" ҳужумчиси Робин ван Перси жамоадоши Уэйн Руни билан ҳамкорликда тўп суришдан мамнунлигини таъкидламоқда.
"Бирга ўйнаш иккаламизга ҳам маъқул келмоқда. Ўйлайманки, бир-биримизга мос тушамиз, чунки иккаламиз ҳам универсал футболчилармиз. Орқароққа қайтиш ёки очиқ зонага тўпни тезкор равишда етказиб беришни иккаламиз ҳам эплай оламиз. Биз бир-биримизга пас ошириб ҳам ўйнашимиз мумкин, бу менга жуда ёқмоқда.
Умуман, менга Уэйн билан бирга ўйнаш ёқди. Чунки унда барча керакли сифатлар бор.
Ҳозирча бир-биримизга тўла мослашиб ололганимизча йўқ, аммо ўйлайманки, тандем ҳосил қилиб кучайишда давом этамиз", - деди ван Перси.













