Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Ливерпуль» Гакпо учун 70 миллион евролик таклифга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг нидерландиялик вингери Коди Гакпога «Манчестер Сити» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

«Шпорлар» футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилди, бироқ мерсисайдликлардан рад жавобини олди. «Қизиллар» нидерландиялик футболчининг сотувидан 85 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Ўз навбатида, «Манчестер Сити» ҳам Гакпонинг агенти билан музокараларга киришди.

27 ёшли вингер 2023 йилнинг январидан бери «Ливерпуль» жамоасида тўп суриб келмоқда. Кодининг клуб билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йил июнининг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:01, 25.08.2026.
Ўқилди: 340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик