Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтишга розилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, юлдузли хавбек «шаҳарликлар» сафига қўшилишга розилик берган. «Манчестер Сити» раҳбарияти эса ярим ҳимоячини сотиб олиш бўйича «аристократлар»га расмий таклиф тайёрламоқда.

Аввалроқ матбуотда Лондон клуби аргентиналик футболчининг сотувидан 140 миллион евро ишлаб олишни истаётгани хабар қилинган эди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 15:03, 25.08.2026.
Ўқилди: 338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик