«Астон Вилла» форварди Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтишга яқинлашди. Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи «Ал-Ҳилол» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Айни пайтда саудияликлар клуби битимни якунлаш учун «Астон Вилла» билан музокараларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Уоткинснинг хариди «Ал-Ҳилол»га 55,8 миллион еврога тушиши мумкинлиги хабар қилинганди.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 марта ишғол қилган ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.













