«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўрнини эгаллаган Италия терма жамоасининг янги устози Роберто Манчини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Манчини — улкан тажрибага эга ажойиб мураббий. Мен терма жамоада ажойиб 10 ойни ўтказдим ва мен бошқарган йигитлар бор кучларини беришди.
Бу оғриқ мен билан умримнинг охиригача қолади, чунки яра жуда чуқур эди. Биз айрим эпизодлар сабабли жаҳон чемпионати саралашидан чиқиб кетдик. Лекин барибир яхши нарсаларни яратишга муваффақ бўлдик ва уларга энг яхши тилакларни тилайман. Уларга муваффақият тилайман, чунки мамлакатимиз футболига айнан шу керак.
Манчини — кўзга кўринган мураббий, у терма жамоа билан аллақачон ғалаба қозонган ва албатта, чин юракдан, ҳеч қандай сохтакорликсиз унга энг яхши тилакларни тилайман», — деди Гаттузо DAZN нашрига.













