Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Махачев Гэрри устидан қозонилган ғалабадан бир ҳафта ўтиб кўкарган юзини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони, россиялик жангчи Ислам Махачев ирландиялик Иэн Гэрри билан ўтказилган титул жангидаги ғалабасидан бир ҳафта ўтиб селфи жойлаштирди.

16 август куни Махачев ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан Гэррини мағлуб этган ва UFC чемпионлик камарини сақлаб қолган эди.

Янги суратда Исламнинг юзида бир нечта кўкаришларни кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Пенсильвания штати Атлетика комиссияси Гэрри билан жанг вақтида олинган жароҳатлар сабабли Махачевни 30 кунга жанглардан четлатган эди.

Ислам Махачев ММАда 30 та жанг ўтказиб, 29 та ғалабага эришган. У UFC жангчиларининг вазн тоифасидан қатъи назар янгиланган рейтингида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:08, 25.08.2026.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик