Кириш Регистрация

Ўзбек футболи ҳакамлигидаги хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон Ҳакамлар маркази раҳбарияти, Ҳакамлар қўмитаси аъзолари, Суперлига ва Пролигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар, инструкторлар ҳамда инспекторлар иштирокида Zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хатолар, учрашувларни бошқариш сифати, ҳакамларнинг ўз устида ишлаши ва уларнинг даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Айрим ҳакамларга хатоларни бартараф этиш борасида сўнгги имконият берилиши таъкидланди.

Маъмур Сайдқосимов: «Ҳар бир турда ўйин бошқаришга курашишдан кўра, аввало учрашувни сифатли бошқариш муҳим. Белгиланган қоидалар ва тартибга амал қилиш керак. Хатолар такрорланаверса, уларга нисбатан қатъий чоралар, ҳатто ҳакамликдан четлатишгача бўлган жазолар қўлланилади.

Хато бўлиши мумкин, аммо уни қайта-қайта такрорлаш катта камчилик. VAR, AVAR ва ёрдамчи ҳакамлар керакли вазиятларда бош ҳакамга доимо ёрдам бериши шарт.

Қарор қабул қилишдан олдин вазиятни тўғри баҳолаш, майдонда кўпроқ меҳнат қилиб, вазиятга яқинроқ бўлиш зарур. Чунки ҳакамнинг майдонда тўғри жой танлаши жуда ҳам муҳим. Бу қарорларнинг аниқлигига катта таъсир кўрсатади.

Пролигада ҳам хатолар ва ҳакамларга оид саволлар кўпаймоқда. Агар ҳакам чарчаган ёки ўйинга тайёр бўлмаса, буни очиқ айтиши керак.

Бизнинг мақсадимиз барча ҳакамларни бирлаштирган ҳолда хатоларни максимал даражада камайтиришдир».

Бобур Ҳайдаров: «Қоидалар уларга амал қилиш учун ишлаб чиқилган. Ҳакам ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. Ҳар бир вазиятга ўз вақтида етиб бориш ва тўғри қарор қабул қилиш муҳим.

Катта тажрибага эга ҳакамларда ҳам хатолар учрамоқда. Буни тўғрилашимиз керак. Мақсадимиз халқаро даражадаги ҳакамларни тайёрлаш ва бунинг учун доимий равишда ишлашдир».

Валентин Коваленко: «Таҳлиллар давомида айрим хатоликлар кўплиги кўринмоқда. Албатта, яхши бошқарилган ўйинлар ҳам кўп, аммо камчиликларни ҳам очиқ тан олиш керак.

Агар ҳакам ўйинга тайёр бўлмаса, буни олдиндан айтиши лозим. Барчамиз инсонмиз, тушунамиз. Ҳар бир ўйин янги тажриба, аммо майдонда профессионал бўлиш ва вазиятларга тайёр туриш шарт».

Абдуҳамидулло Расулов: «Биз томондан қандайдир муаммо ёки етишмовчилик борми? Сизларга зарур шароитларни яратиб бера олмаяпмизми? Бўлса, очиқ айтинглар — сизларни эшитишга тайёрмиз.

Агар зарур шароитлар яратилмаганида, хатоларни тушуниш мумкин эди. Аммо ҳакамлар учун барча имкониятлар яратилган. Сизлардан талаб шу — ўзингиз устида кўпроқ ишланг ва хатоларни камайтиринг».

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 19:24, 25.08.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик