Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Жером Ротен Бартезни ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Фабьен Бартезнинг Франция терма жамоаси янги бош мураббийи Зинедин Зидан штабига тайинланиши собиқ дарвозабонда юқори малакасини тасдиқловчи мураббийлик дипломлари йўқлиги сабабли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Goal хабар берди.

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Ротен Бартезга қаратилган танқидларни кескин қоралаб, расмий талабларга ортиқча аҳамият бермасликка чақирди.

«Зидан терма жамоага келгач, ўз мураббийлар штабини шакллантирди. Уларга ишлашга имкон беринг! Ҳамма Зизуни Франция терма жамоаси бошида кўришни орзу қилган эди. Қандай қилиб кимдир Бартезда зарур лицензиялар йўқ ёки унга штабда жой йўқ, деб айтиши мумкин? Ахир биз Бартез ҳақида гапиряпмиз! У дарвозабонликда инқилоб қилган инсон. Бу ишончга лойиқ бўлиш учун етарли эмасми? Бу ерда муҳокама қиладиган нарсанинг ўзи йўқ», — деди Ротен.

Бартез 1998 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у 1993 йилда «Марсель» сафида Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган. Айни пайтда мутахассис мураббийлик лицензиясини олиш учун таҳсил олмоқда.

Киритилди: 00:38, 26.08.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик