Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

"Наполи" "Челси" ҳужумчиси Гиу учун 15-16 миллион евро таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Наполи" "Челси" ҳужумчиси Марк Гиу трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирди. 20 ёшли испаниялик футболчи Неаполь клубининг ҳужум чизиғини кучайтиришдаги асосий мақсадига айланган.

Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, "Наполи" Гиу учун 15-16 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилишга тайёр. Гап футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳақида кетмоқда.

Италия клуби яқин вақт ичида музокараларни янада жадаллаштириши мумкин.

Гиунинг ўзи ҳам трансферга қизиқиш билдирмоқда. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ва мунтазам равишда майдонга тушишни хоҳлаяпти.

Футболчининг ёши ҳам "Наполи" учун қўшимча устунлик ҳисобланади. Гиу 2006 йилда туғилгани сабабли, А Серия қоидаларига кўра чемпионат қайдномасида алоҳида ўрин эгалламайдиган футболчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 08:02, 26.08.2026.
Ўқилди: 667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик