Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

«Ливерпуль» Минте учун 93 миллион евро таклиф қилмайди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ва «Ливерпуль» вингер Янкуба Минтенинг трансфер шартларини келишиб ола олмаяпти.

«Қанотлилар» 22 ёшли футболчи учун тахминан 80 миллион фунт стерлинг (93,5 миллион евро) сўрамоқда. Журналист Алекс Крукнинг маълумотларига кўра, «қизиллар» гамбиялик футболчи бўйича иккита таклиф билдирган — иккаласи ҳам 60 миллион фунт стерлинг (70 миллион евро) дан кам суммани ташкил қилган. Мерсисайдликлар сезиларли даражада кўпроқ пул таклиф қилиш ниятида эмас.

Аввалроқ клублар ўртасидаги музокаралар берк кўчага кириб қолгани хабар қилинган эди. Transfermarkt портали экспертлари Янкуба Минтенинг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда футболчи 36 та ўйинда 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:55, 26.08.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик