Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Конрад Лаймер жамоанинг янги УЕФА Чемпионлар лигаси мавсусидаги амбициялари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар сиз «Бавария» сафида тўп сурсангиз, барча турнирларда ғалаба қозонишни мақсад қиласиз. Чемпионлар лигаси ҳам ана шу вазифанинг бир қисмидир. Биз шу мақсад йўлида ҳар куни машғулотларда тинимсиз меҳнат қиламиз. Мен бунга эришиш учун бор кучимни аямайман», — дея футболчининг сўзларини келтиради Bayern & Germany аккаунти.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида «Бавария» ярим финал босқичига қадар етиб борган эди. Венсан Компани шогирдлари икки ўйин натижасига кўра Франциянинг «ПСЖ» клубига имкониятни бой бериб (4:5, 1:1), финал остонасида тўхтаб қолганди.













