Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо 13 йилдан сўнг «Сантьяго Бернабеу»га бош мураббий сифатида қайтади

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи сифатида «Сантьяго Бернабеу»га расман қайтмоқда.

Бугун, 26 август куни «Реал» Испания Ла Лигаси 1-туридан қолдирилган учрашувда ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилади.

Ушбу баҳс Моуриньонинг «қаймоқранглилар» бош мураббийи лавозимига қайтганидан кейинги дастлабки уй учрашуви бўлади.

Моуриньо «Реал» билан «Сантьяго Бернабеу»даги сўнгги расмий ўйинини 2013 йилда ўтказган. Ўшанда мадридликлар «Осасуна»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 13:48, 26.08.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик